Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

27.08.2018 09:23 Чоп этиш версияси

Испания полицияси йирик гиёҳванд савдосини аниқлади

Испания полицияси йирик гиёҳванд савдосини аниқлади
Испания миллий полицияси Мадрид почтасига қарашли йирик улгуржи савдо омборида ананас меваси ичига 70 килога яқин гиёҳванд моддаси яширилганлигини аниқлади, деб хабар бермоқда “РИА Новости” 26 август куни берган хабарномасида.

Мамлакат полициясининг берган маълумотига кўра, гиёҳванд моддаси олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят иши мамлакатдаги "MercaMadrid" омборида аниқланган. Ҳар бир ананас меваси ичига 800 граммдан, умумий ҳисобда 67 килограммдан ошиқ кокаин моддаси жойлаштирилган.

Жиноят ишига дахлдорлик юзасидан уч киши Мадрид, тўрт киши Барселона шаҳарларида кўлга олинган. Воқеа юзасидан жиноят иши очилган.

З.Мирзабоева, ЎзА
4 017