ЎзА Ўзбек

30.08.2019 Чоп этиш версияси

Испания қирғоқларида 220 нафарга яқин ноқонуний муҳожир қутқариб қолинди

Испания қирғоқларида 220 нафарга яқин ноқонуний муҳожир қутқариб қолинди

Испания қирғоқларида 220 нафарга яқин ноқонуний муҳожир қутқариб қолинди, дейилади COPE радиостанциясининг денгиз қутқарув хизмати маълумотига асосланган хабарида.

Хабарга кўра, қутқарув хизмати 219 нафар муҳожир жойлашган учта катта қайиқни қирғоққа бошлаб келган. Кейинроқ маълум қилинишича, улардан 142 нафари Малага портига, қолган 77 нафари Альмерия портига жўнатилган. Манбага кўра, муҳожирларнинг барчаси Африка давлатлари фуқароларидир.

4 353
ЎзА