ЎзА Ўзбек

29.06.2020 Чоп этиш версияси

Исландияда амалдаги президент 92,2 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонди

Исландияда амалдаги президент 92,2 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонди
Исландияда бўлиб ўтган президентлик сайловида амалдаги Президент Гудни Ёханнессон 92,2 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонди ва иккинчи муддатга сайланди, дейилади мамлакатдаги “RÚV” телеканали маълумотида.

27 июнда Исландияда ўтказилган президентлик сайловларида 168 минг 821 нафар сайловчи иштирок этган. Бу сайловчилар умумий миқдорининг 66,9 фоизини ташкил қилади.

Сайловолди кампанияда ишончли тарзда олдинда борган 52 ёшли сиёсатчи Ёханнессон ғалабаси кутилган эди, унинг рақобатчиси тадбиркор-сиёсатчи Гудмундур Франклин Ёнссон 7,8 фоиз овоз тўплади.

1 391
ЎзА