ЎзА Ўзбек

14.02.2019 14:13 Чоп этиш версияси

Исландия ─ яшаш учун энг тинч мамлакат

Исландия ─ яшаш учун энг тинч мамлакат

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2018 йилда дунёнинг кўплаб давлатларида зиддиятли ҳолатларни камайганига қарамасдан, сўнгги тўрт йил мобайнида дунё ҳамжамиятида тинчлик вазияти даражаси пасайиб бораётгани инсоният келажагига рахна солмоқда.

Мана бир неча йилдирки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан Австралиянинг Иқтисодиёт ва тинчлик институти ҳамкорлигида йил якунига кўра, дунёнинг 163 давлатидаги хавфсизлик даражасини баҳолаш натижалари асосида “Глобал тинчлик индекси” (Global Peace Index) рейтинги эълон қилинади.

photo5418380812371470872.jpg

Рейтингда 10 йилдан буён етакчи ўринни эгаллаб келаётган Исландия, 2018 йил натижалари кўра дунёнинг энг тинч мамлакати, деб эълон қилинди.

Шунингдек, ўнталик рейтинг поғоналаридан Янги Зеландия, Австрия, Португалия, Дания, Канада, Чехия, Сингапур, Япония ва Ирландия давлатлари ўрин эгаллади. 
Хусусан, ушбу рейтингда мамлакатимиз 104 ўринни қайд этган.

Рейтинг натижаларига кўра, Сомали, Ироқ, Жанубий Судан, Афғонистон ва Сурия инсон ҳаёти учун энг таҳликали давлатлар, деб тан олинди.

Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, Россия ─ Украина ўртасидаги зиддиятли низолар сабабли, рейтинг натижаларида ҳар икки давлат инсон яшаши учун хавфли бўлган давлатлар гуруҳига киритилган.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА​​
1 999