ЎзА Ўзбек

11.02.2019 Чоп этиш версияси

ИШИДга алоқадор бўлган 27 нафар бола Россияга қайтарилди

ИШИДга алоқадор бўлган 27 нафар бола Россияга қайтарилди Рус миллатига мансуб 27 нафар бола Ироқдан Россияга қайтарилди. Уларнинг оилалари ИШИД террорчи гуруҳига алоқадор бўлиб, оталари Ироқдаги фуқаролар урушида ҳалок бўлган.

Болалар якшанба куни Москвадаги Раменской аэропортида кутиб олинган.

Ўтган йилнинг декабрь ойида ўттиз нафар рус болалари Ироқдан Москвага қайтарилган эди.

Россиянинг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича элчиси Анна Юрьевна Кузнецовага кўра, Ироқдан қайтарилганлар 4 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалардир.

3 051
ЎзА