ЎзА Ўзбек

22.02.2019 09:53:50 Чоп этиш версияси

Қирувчи самолёти Ҳиндистон Қуролли Кучларига татбиқ этилади


Ҳиндистоннинг авиацияни мувофиқлаштирувчи давлат ташкилоти мамлакатда ишлаб чиқарилган “Tejas” – илк қирувчи самолётини Қуролли кучларга татбиқ этиш бўйича якуний қарорга келди, дейилади NDTV хабарида.

Унга кўра, Бангалордаги тақдимот маросимидан сўнг мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Бирендра Сингх бу қирувчи самолётнинг ишлаб чиқарилиши ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳарбий саноатда муҳим босқич бўлганини айтди. Ҳозирда бундай самолётнинг 120 тасига буюртма берилган.​​