ЎзА Ўзбек

07.10.2019 Чоп этиш версияси

Ироқ Сурия масалалари бўйича Остона саммитида кузатувчи сифатида иштирок этади

Ироқ Сурия масалалари бўйича Остона саммитида кузатувчи сифатида иштирок этади

Ироқ Сурия бўйича музокараларнинг Остона форматини муҳим деб билади ва навбатдаги саммитда кузатувчи сифатида иштирок этади. 

Бу ҳақда душанба куни Ироқ ташқи ишлар вазири Муҳаммад Aли ал-Ҳаким Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг маълум қилди. 

“Биз Суриядаги вазиятни жиддий муҳокама қилдик. Ушбу давлатнинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, Суриянинг Aраб Лигасига қайтиши муҳимлиги ва Остона форматининг аҳамияти таъкидланди“, деган Муҳаммад Али ал-Ҳаким. “Биз ушбу форматдаги кейинги учрашувда кузатувчи сифатида иштирок этишни сабрсизлик билан кутамиз“ . 

Август ойида Россия Федерацияси Президентининг Сурия бўйича махсус вакили Aлександр Лаврентьев Остона шаҳрида навбатдаги юқори даражадаги учрашув октябрга режалаштирилганини маълум қилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, 1-2 август кунлари Қозоғистон пойтахтида Сурия бўйича юқори даражали ўн учинчи халқаро саммит ташкил этилган бўлиб, музокараларда кафолат - давлатлар делегациялари (Эрон, Россия ва Туркия), Сурия ҳукумати ва Сурия қуролли мухолифати иштирок этган. 

1 489
Малоҳат ҲУСАНОВА, ЎзА