ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Ироқ бош вазири истеъфога чиқди

Ироқ бош вазири истеъфога чиқди

Ироқ парламенти бош вазир Одил Абдул-Маҳдийнинг истеъфосини қабул қилди. REGNUM ахборот агентлигининг “Anadolu Ajansi” маълумотига кўра тарқатган хабарида мамлакатдаги деярли икки ой давом этган норозилик намойишлари истеъфога сабаб қилиб кўрсатилгани айтилган.

Маълумот ўрнида, намойишлар давомида камида 406 киши ҳалок бўлган, 15 мингга яқин одам жароҳатланган. 

Хабарда қайд этилишича, мамлакат бошқарувида янги ҳукумат шакллангунга қадар Маҳдий ҳукумати фаолият юритиб туради. 

1 069
ЎзА