ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

Ироқ аҳолисига интернет қайтарилди

Ироқ аҳолисига интернет қайтарилди

Ироқ пойтахти ва жанубий вилоятлардаги ҳукуматга қарши норозилик намойишлари давомида фаолияти тўхтатилган интернет бутун мамлакатда тўлақонли ишлай бошлади.

“Al-Hadath” маълумотига кўра, сешанба куни интернет ҳеч бир изоҳсиз бутунлай ўчириб қўйилгач, Бағдод, Басра, Кербели ва бошқа шаҳарлардаги миллионлаб одамларнинг ундан фойдаланиши чекланганди.

Бу чеклов мамлакат шимолидаги курд аҳоли пунктларига тегишли бўлмагани айтилмоқда.

1 664
ЎзА