ЎзА Ўзбек

07.03.2019 10:11:20 Чоп этиш версияси

Ирландиялик олимлар Ибн Сино китобининг ирландча таржимасини топди


Ирландиялик олимлар Ибн Синонинг тиббий таълимоти битилган китобнинг 16-асрга тегишли ирландча таржимасини топди. Бу ҳақда Корка коллежи сайтида маълумот берилган.

Таъкидланишича, замонавий ирланд тили мутахассиси Подрег О Махан 1530 йилда Лондонда чоп этилган китобни тадқиқ этаётиб профессор эски саҳифани топиб олган ва у тиббиётга оид эканини тахмин қилиб, кейин унинг “Тиб қонунлари”дан парчалар эканига аниқлик киритган.