ЎзА Ўзбек

29.06.2020 Чоп этиш версияси

Ирландияда коронавирус билан боғлиқ чекловларнинг асосий қисми бекор қилинади

Ирландияда коронавирус билан боғлиқ чекловларнинг асосий қисми бекор қилинади

Бугундан иқтисодни қайта изга тушириш, аҳоли ва тадбиркорларнинг иш жойларига қайтишини назарда тутувчи мамлакатдаги карантинни бекор қилиш билан боғлиқ тадбирларнинг учинчи босқичи амалга татбиқ этилади, дейилади “RTЕ” миллий канали хабарида.

Унга кўра 29 июндан бошлаб гўзаллик салонлари, ресторан ва меҳмонхоналар фаолияти тикланади. Болалар боғчалари ишга тушади. Театр, музей, концерт заллари ва фитнес клублар алоҳида тартибга кўра фаолиятга киришади.

Мамлакат ичкарисидаги қатнов ва ҳаракатлар билан боғлиқ чекловлар бутунлай бекор қилинади. Хориждан келувчиларга нисбатан икки ҳафталик карантин чораси ва аҳолининг хорижга чиқмаслиги бўйича тавсиялар ўз кучида қолади. Чекловларнинг бекор қилиниши билан боғлиқ тўртинчи босқич тадбирлари 20 июлдан бошланиши белгиланган.

1 462
ЎзА