ЎзА Ўзбек

13.07.2019 Чоп этиш версияси

Қирғоқ бўйида 7 тонна кокаин мусодара қилинди​

Қирғоқ бўйида 7 тонна кокаин мусодара қилинди​
АҚШнинг соҳилни қўриқлаш хизмати Тинч океанининг Жанубий Америка қирғоқ бўйида 232 миллион долларлик 7 тонна кокаинни мусодара қилди. Бу ҳақда мазкур хизмат “Twitter” орқали маълумот берган. 

Соҳилни қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан сув ости кемасини эслатувчи кемани текширув жараёнида беш кишини ҳибсга олган. 

2019 йилнинг майидан июлигача бўлган вақтда Тинч океани соҳилларида жами 569 миллион долларлик қийматдаги 17 тонна кокаин ва 400 килограмдан ортиқ марихуанна мусодара қилинган. 

1 928
ЎзА