ЎзА Ўзбек

11.06.2019 16:36 Чоп этиш версияси

Қирғизистонда “Ўзбекистон киноси” кунлари ўтди

Қирғизистонда “Ўзбекистон киноси” кунлари ўтди

“Ўзбеккино” миллий агентлиги Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод шаҳарларида “Ўзбекистон киноси” кунларини ўтказди. 

Уч кун давом этган тадбирда Рашид Маликовнинг “Сабот”, Сарвар Каримовнинг “Сарвқомат дилбарим”, Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” бадиий, Александр Гамировнинг “Хожаи Жаҳон Абдулхолиқ Ғиждувоний” ҳужжатли фильмлари намойиш этилди.

photo5474173266475199287.jpg

– Қирғиз халқи бизни жуда илиқ кутиб олди, – дейди “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот котиби Барно Ўнгбоева. – Қирғизистоннинг бир нечта телеканаллари кўрсатувлари меҳмони бўлдик. Айниқса, Карим Мирходиев ва Адиз Ражабовнинг ойнаи жаҳон орқали чиқиши Қирғизистон халқига манзур бўлди, дей ўйлаймиз. “Иссиқ нон” фильми ҳам зўр қизиқиш билан томоша қилинди. 

ЎзА
1 552