Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 08:00 Чоп этиш версияси

Қирғизистонда йил бошидан бери бомба ҳақида бешта ёлғон хабар тарқатилди

Қирғизистонда йил бошидан бери бомба ҳақида бешта ёлғон хабар тарқатилди
Йил бошидан бери бомба ҳақида бешта – шундан учтаси сўнгги ҳафталарда ёлғон хабар тарқатилди. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Бақит Сеитов маълум қилди.

Бомба ҳақидаги сўнгги хабар 29 апрель куни келди. Номаълум кимса «Бишкек 2» темир йўл станциясида портловчи мослама борлиги ҳақида маълум қилди. Мутахасислар бино ва унинг атрофини текшириб чиқишди, бироқ бомба топишмади.

27 апрель куни тажавузкор кимса «Бишкек Парк» савдо кўнгилочар марказида бомба борлигини маълум қилди, бироқ бу хабар тасдиқланмади. 26 апрель куни портловчи мослама ҳақида ёлғон хабар туфайли мутахассислар Марказий Осиёдаги Америка университетида бўлганларни эвакуация қилишга мажбур бўлди.

ҚР Жиноят Кодексининг 228-моддаси («Терроризм акти борасида атайлаб ёлғон хабар тарқатиш»)га биноан телефон «террорчилари» катта миқдода жаримага тортилишлари ёки 1 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин.

ЎзА
6 836