ЎзА Ўзбек

10.09.2019 Чоп этиш версияси

Қирғизистонда телеканал мулки хатланди

Қирғизистонда телеканал мулки хатланди

Қирғизистонда мулки хатланган “Апрель” телеканали ўзининг сайти ва ижтимоий тармоқларида интернет-канал сифатида фаолиятини бошлади. Бу ҳақда канал бош муҳаррири Самат Қачқинов маълум қилди.

“Каналнинг лицензияси бор, у олиб қўйилмаган. Шунга биноан биз журналистик фаолият билан шуғуллана оламиз. Фақат биз эфирга чиқа олмаймиз”, – дейди Қачқинов.

9 август куни кечқурун ИИВ суд қарорига таянган ҳолда “Медиа-Форум” АЖ ва “Апрель ТВ” телеканали мулкини ҳатлади. ОАВ муҳарририяти ва айрим экспертлар бу ҳодисани эркин сўзга босим сифатида баҳоладилар.

ҚР маданият, ахборот ва туризм вазирлиги қошидаги ахборот ва оммавий коммуникациялар Департаменти баёнот бериб, “Апрель” телеканали Оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган инсонга тааллуқли бўлгани боис хатланганини маълум қилди.

2 232
ЎзА