ЎзА Ўзбек

27.12.2019 Чоп этиш версияси

Қирғизистонда диний-экстремистик ва террор жиноятига дахлдор 316 киши қўлга олинди

Қирғизистонда диний-экстремистик ва террор жиноятига дахлдор 316 киши қўлга олинди

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, жорий йилда мамлакатда диний-экстремистик ва халқаро террор ташкилотлари ғояларини тарқатиш билан боғлиқ 516 та ҳолат рўйхатга олинган.

Мамлакат ИИВнинг Экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши кураш хизмати баёнотига кўра, мазкур жиноят билан айбланган 316 нафар киши қўлга олинган.
Баёнотда таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда олиб борилган мониторинг натижалари бўйича 80 та сайт ва 22 та аккаунтнинг экстремист, террористик характерда экани фош қилинди. Суд қарорига кўра, 44 та сайт ва 10та аккаунт фаолияти блокланган.



2 957
ЎзА