ЎзА Ўзбек

23.08.2018 15:37 Чоп этиш версияси

Қирғизистон ўтиш пунктларининг икки томонлама мақомини кўп томонлама мақомга ўзгартиришни таклиф қилди

Қирғизистон ўтиш пунктларининг икки томонлама мақомини кўп томонлама мақомга ўзгартиришни таклиф қилди

Қозоғистон ҳукумати Қирғизистон билан чегарадаги иккита – “Сартобе” (“Тоқмоқ”) ва “Аухатти” (“Кенбулун”) ўтиш пунктларининг икки томонлама мақомини кўп томонлама мақомга ўзгартиришга тайёр. 

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Бақитжан Сагинтаев Остонада бўлиб ўтган Қозоғистон – Қирғизистон ҳукуматлараро кенгашининг ВИИ мажлисида маълум қилди.

Унинг айтишича, таклиф Қирғизистон томонидан чиққан.

“Бу уларнинг ўтказиш имкониятларини кўпайтиради. Шунингдек, биз, бу қарорни ҳаётга татбиқ этиш мазкур ўтиш пунктлари ва уларга элтувчи йўллар инфратузилмаларини қўшимча равишда модернизация қилишни тақозо қилинишини биламиз. Чегаралар фаолиятини сифатли йўлга қўйиш олдимизда турган устувор вазифалардан биридир”, – деди Сагинтаев.

Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасида 4та халқаро ва 4та икки томонлама ўтиш пунктлари фаолият юритади. Ҳар куни чегарадан салкам 30 минг киши ўтади.

Икки мамлакат ўртасидаги энг йирик ўтиш пункти Бишкек яқинидаги “Ақ-Жол” бўлиб, ҳар куни 12 мингга яқин киши ва 500-600 дона транспорт ўтади. Сайёҳлик мавсумида икки мамлакат чегараларидан ҳар куни 70 мингга яқин киши ўтади.

ЎзА
4 232