ЎзА Ўзбек

17.06.2019 14:27 Чоп этиш версияси

Қирғизистон Президенти уран чиқиндилари омборлари билан боғлиқ муаммони кўтариб чиқди

Қирғизистон Президенти уран чиқиндилари омборлари билан боғлиқ муаммони кўтариб чиқди

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК)нинг бешинчи саммитида минтақадаги уран чиқиндилари омборлари билан боғлиқ муаммони кўтариб чиқди.

“БМТ Бош Ассамблеясининг Қирғизистон томонидан илгари сурилган Марказий Осиёдаги радиация хавфини бартараф этишга қаратилган резолюцияси қабул қилинган. Шу нуқтаи назардан биз келгусида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида икки ва кўп томонлама форматлардаги ўзаро ҳамкорликка умид қиламиз. Имкониятдан фойдаланиб, уран чиқиндилари омборлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда кўмак бераётган иттифоқчиларимиз Россия, Қозоғистон ва хорижий ҳамкорларимизга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман”, — дея таъкидлади Жээнбеков.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг ўзида 92 та токсик ва радиоактив моддалар чиқиндихоналари бор. Улардан 36 та пункти Майлуу-Суу шаҳрида жойлашган. Шундан 23 та чиқинди омборхонасида уран элементлари бор, қолган жойларга эса радиоактив тоғ жинсларининг қолдиқлари, оғир металлар ва цианид кўмилган. Заҳарли ва хавфли моддаларнинг умумий ҳажми 2,9 миллион кубометрни ташкил қилади.

ЎзА
2 313