ЎзА Ўзбек

26.12.2019 Чоп этиш версияси

Қирғизистон Президенти ​иккинчи муддатга сайланишга номзодини қўйма​йди

Қирғизистон Президенти ​иккинчи муддатга сайланишга номзодини қўйма​йди

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков​ 2019 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида иккинчи муддатга сайланишга номзодини қўймаслигини таъкидлади.

Конституцияга кўра, мамлакат Президенти бир муддат олти йилга сайланади. Навбатдаги президентлик сайлови 2023 йилда бўлади.

Анжуман иштирокчиларидан бирининг Президент бошлаган ишларини якунлаши учун муддат етишмаслиги бўйича берган саволига Жээнбеков: “Иккинчи муддат керак эмас”, деб жавоб бериб, кейинги саволга ўтишни сўраган. 


2 299
ЎзА