ЎзА Ўзбек

15.10.2018 11:13:52 Чоп этиш версияси

Қирғизистон Қозоғистондан парранда гўшти олиб кирилишидаги чекловларни бекор қилди


Бу ҳақда 13 октябрь куни Қирғизистон ветеринария ва фитосанитар хавфсизлик давлат инспекцияси маълум қилди.

Хабарларга кўра, Қозоғистон томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида чекловлар бекор қилинган.

8 октябрь куни Қирғизистон Қозоғистоннинг чегара вилоятларида парранда гриппи гумони муносабати билан товуқ гўшти импортида чекловлар жорий қилган эди. Қозоғистон томонига эпизоотик вазият юзасидан тарқалган маълумотларни аниқлаштириш мақсадида сўровнома юборилди. Ветеринария ва фитосанитар хавфсизлиги давлат инспекцияси Қозоғистон томонининг жавобига қараб чекловлар узайтирилиши ёки бекор қилинишини таъкидлади.

Чекловлар жорий этилганидан кейин Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги Қирғизистонинг Қозоғистондан парранда гўшти ва тухуми олиб кирилишини вақтинча чекловлари ноқонуний эканлиги борасида баёнот билан чиқди.

12 октябрдан Қозоғистон Қирғизистондан гўшт маҳсулотлари олиб кирилишини вақтинча чеклади. Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалик вазирлигининг маълум қилишича, қарор “Қирғизистон ҳудудларида ҳайвонларда ўта оғир касаллик билан боғлиқ вазият сабабли” қабул қилинди.​​