ЎзА Ўзбек

30.12.2019 Чоп этиш версияси

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Янги йил бўйича фатво эълон қилди

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Янги йил бўйича фатво эълон қилди

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Янги йилни байрам қилишга қаратилган фатво эълон қилди.

Унда диний уламолар Қирғизистон қонунларида белгилаб қўйилган расмий байрамларга қарши чиқмаслик таъкидланади. Фатвонинг бажарилиши муфтият тизимида ишловчи барча диний уламолар зиммасига юклатилди.

Кўплаб мамлакатлар қатори Қирғизистонда 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Янги йил нишонланади. Бироқ, сўнгги йилларда кўплаб диндорлар томонидан бу мусулмонлар байрами эмас, шу сабабли уни нишонлаш керак эмас, деган фикрлар айтилмоқда. Ҳар йили байрам арафасида бу масала юзасидан баҳслар авжига чиқади.

8 084
ЎзА