ЎзА Ўзбек

28.08.2020 Чоп этиш версияси

Қирғизистон мустақиллик байрами онлайн шаклда ўтказилади

Қирғизистон мустақиллик байрами онлайн шаклда ўтказилади

31 август куни "Ала-Тоо" майдонида Қирғизистон мустақиллик куни муносабати билан президент Сооронбай Жеэнбеков иштирокида тантаналар бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат оператив штаби маълум қилган.

Таъкидланишича, эпидемиологик вазият эътиборга олинган ҳолда тадбирлар соат 10:00 дан 11:00гача онлайн шаклда ўтказилади. Тадбир республика телеканалларида намойиш этилади.

"Оммавий тадбирлар ва халқ сайллари режалаштирилмаган. Соат 22:00 да "Ала-Тоо" майдонида байрам салюти бўлади", дейилади штаб хабарида.

1 427
ЎзА