Таъкидланишича, ҳозир одамлар тиббиёт ходимлари ёрдамига муҳтож. «Кимда-ким касаллик таътилида бўлса, даволанишда давом этаверсин, соғлиғини тикласин.

Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Боронов Республика тезкор штабининг 8 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Соғлиқни сақлаш вазирлигига меҳнат таътилида бўлган барча ходимларини чақириб олишга кўрсатма берди.

Таъкидланишича, ҳозир одамлар тиббиёт ходимлари ёрдамига муҳтож. «Кимда-ким касаллик таътилида бўлса, даволанишда давом этаверсин, соғлиғини тикласин. Меҳнат таътилини соғ-саломат ўтказаётган тиббиёт ходимлари ишга чиқиши, туну кун шифохоналарда навбатчилик қилаётган, беморларни қабул қилиб олаётган ҳамкасбларига ёрдам бериши керак», - деди Боронов.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бугунги кунда тиббиёт ходимларининг маълум қисми таътилга чиққан. Уларнинг қанчаси қонуний дам олишда экани аниқланмаган.

Аввалроқ Қирғизистонда атиги 29 502 мутахассис соғлиқни сақлаш тизимига амалий ёрдам бераётгани, уларнинг 8 322 нафари олий таълимга эга мутахассислар экани айтилган эди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон: Меҳнат таътилидаги тиббиёт ходимларни чақириб олишга кўрсатма берилди