ЎзА Ўзбек

21.09.2018 Чоп этиш версияси

“Ипак йўли” халқаро туризм университети Беларусь педагогика университети билан ҳамкорлик қилади

“Ипак йўли” халқаро туризм университети Беларусь педагогика университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд шаҳрида икки олий таълим муассасаси раҳбарлари бу ҳақдаги меморандумни имзолади.

photo5271924871414262133.jpg

– Жорий йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Президентимиз А.Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши билан тарихий аҳамият касб этди, – дейди Беларусь педагогика университети ректори Александр Жук. – Бизнинг Ўзбекистондаги олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишимиз ташриф чоғидаги келишувлар натижасидир. Самарқандда яқинда фаолият бошлаган “Ипак йўли” халқаро туризм университети билан туризм соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш, масофадан ўқитиш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш каби йўналишларда биргаликда иш олиб боришга келишиб олдик. 

Беларуслик меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий ёдгорликлар ва диққатга сазовор масканлар билан яқиндан танишди.

4 827
Ғ.Ҳасанов, ЎзА​​