ЎзА Ўзбек

25.09.2018 Чоп этиш версияси

Instagram асосчилари компанияни тарк этмоқда

Instagram асосчилари компанияни тарк этмоқда Кевин Систром ва Майк Кригер бундан 8 йил аввал АҚШнинг Сан-Франциско штатида ҳозирда миллиард фойдаланувчиси бўлган Instagram ижтимоий тармоғига асос солишган эди. Ушбу ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларни шу даражада ўзига ром этдики, қисқа вақт ичида миллионлаб абонентларга эга бўлди.

Аммо ҳозирда Кевин Ва Майк компанияни тарк этишга қарор қилган. 

Систром душанба куни блоггерларга берган интервьюсида шундай деди: "Биз янги нарсалар яратишимиз керак, компанияда ишлаб кўп вақтимиз фақатгина Instagramга сарф бўлмоқда. Аммо биз келажак учун ҳали кўплаб кашфиётлар қилишимиз лозим”.

Facebook компанияси раҳбари Марк Цукерберг Систром ва Кригерни тарифлар экан «улар ғайриодатий инсонлар», деди. Шунингдек, «мен улардан кейинги ажойиб кашфиётларини интизорлик билан кутиб қоламан» дея қўшимча қилган Марк Цукерберг.

Маълумот учун: 2012 йил Facebook компанияси Instagram ижтимоий тармоғини сотиб олган эди.

3 605
ЎзА