ЎзА Ўзбек

11.02.2019 17:34 Чоп этиш версияси

Ингушетиялик вазирлар ишга жамоат транспортида қатнашга мажбур. Фақат ҳар чоракда бир маротаба

Ингушетиялик вазирлар ишга жамоат транспортида қатнашга мажбур. Фақат ҳар чоракда бир маротаба

Эндиликда Ингушетия ҳукумати аъзолари ҳар чоракда бир марта жамоат транспортидан фойдаланади. 

РИА Новостининг қайд этишича, Ингушетия Республикаси Бош вазири Зялимхон Евлоев ҳудудий ҳукумат аъзоларига ҳар чоракда бир маротаба ишга жамоат транспортида келишни таклиф қилган. 

“Муаммони қуруқ муҳокама қилиш эмас, йўловчи транспортида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш муҳим” деган Евлоев. Бош вазирнинг фикрича, ҳукумат аъзоларининг жамоат транспортидан фойдаланиб туришлари айни соҳадаги муаммо ва камчиликларни аниқлашга хизмат қилади. 

Хабарда қўшимча қилинишича, Зялимхон Евлоевнинг ўзи ҳам шу соҳада рўйхатдан ташқари рейдлар ўтказади. Шу каби рейдларда аниқланган камчиликлар ҳукумат даражасида муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​​
1 458