ЎзА Ўзбек

30.07.2018 11:44 Чоп этиш версияси

Индонезиянинг Лонбок оролида кучли зилзила юз берди

Индонезиянинг Лонбок оролида кучли зилзила юз берди

Кеча, маҳаллий вақт билан тонгги соат 6:47да Индонезиянинг Лонбок оролида 6,4 баллик кучли зилзила юз берди.

BBC хабарида келтирилишича, Зилзила оқибатида юз берган ер кўчкиси йўловчилар чиқиш йўлини бутунлай тўсиб қўйди. Натижада 200 нафарга яқин одам тоғ бағрида қамалиб қолди. Талафотда зиён кўрганларни қутқариш учун юзлаб қутқарув хизмати ходимлари жалб қилинган.

Шунингдек, зилзила оқибатида 160 киши турли даражада жароҳатланган, 14 киши ҳалок бўлган, минглаб уй зарар кўриб, аҳоли бошпанасиз қолгани айтилмоқда.

Зуҳра Мирзабоева

3 865