ЎзА Ўзбек

29.09.2019 Чоп этиш версияси

Индонезиядаги зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 30 кишига етди

Индонезиядаги зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 30 кишига етди

Индонезиянинг табиий офатларга қарши кураш агентлиги маълумотига қараганда 26 сентябрь куни Индонезия қирғоқларида содир бўлган зилзила оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган, шунингдек,156 киши жароҳатланган. Бу ҳақида РиА Новости хабар бермоқда.

Таъкидланишича, қарийб 25 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Геология хизмати пайшанба оқшомида Индонезия қирғоқларида 6,5 магнитудали зилзила содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эди. Хабарда зилзила маркази Кайрату (Серам ороли) шаҳридан саккиз километр жануби-шарқда жойлашгани қайд этилган.



7 847
ЎзА