ЎзА Ўзбек

06.08.2018 12:09 Чоп этиш версияси

Индонезиядаги зилзила катта талафот келтирди

Индонезиядаги зилзила катта талафот келтирди

Якшанба куни Индонезиянинг Ломбок оролида рўй берган кучли ер силкиниш оқибатида камида 91 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Индонезия табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий агентлигига асосланиб “РИА Новости” хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, 200 дан ортиқ киши жиддий жароҳат олган. Агентликнинг қайд этишича, ҳалок бўлганлар сони яна ошиши мумкин.

Якшанба куни Ломбок оролида 6,6 магнитудали зилзила рўй берди. Унинг маркази Матарам шаҳридан 49 километр шимоли-шарқда, ўн километр чуқурликда жойлашган. Офат жиддий зарар келтиргани айтилмоқда.

Айни пайтда бир неча минг одам хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ер ости силкинишлари ҳатто сайёҳлар учун машҳур Бали оролида ҳам сезилган.

Дилобар Маматова, ЎзА
6 209