ЎзА Ўзбек

19.08.2018 22:03 Чоп этиш версияси

Индонезияда яна кучли зилзила қайд этилди

Индонезияда яна кучли зилзила қайд этилди Индонезиянинг аҳоли зич яшайдиган Ломбок Оролида  19 август куни 6,9 балли зилзила юз берди. Бу ҳақида РИА Новости Европа – Ўрта Ер денгизи сейсмология марказига асосланиб хабар бермоқда.

АҚШ Геология хизматининг хабарига қараганда, якшанба куни эрта тонгда ҳам ерости силкинишлари қайд этилган ва унинг магнитудаси 6,3 ни ташкил этган. Ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар берилмаган.

Бешинчи август куни ҳам Ломбок оролида 7 балли зилзила содир бўлганди. Шу куннинг ўзида зилзила қайталаган ва уларнинг магнитудаси 5,4 ҳамда 4,3 бални ташкил этган. Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг қурбонлари сони 436 кишига етди.

Кейинроқ, Европа – Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази Ломбок ҳудудида яна бир 6,1 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берди

Н. Тошпўлатова, ЎзА
7 185