ЎзА Ўзбек

15.07.2019 11:38 Чоп этиш версияси

Индонезияда вертолёт қулаб тушди

Индонезияда вертолёт қулаб тушди

Индонезиянинг Ломбок оролида сайёҳлик вертолёти қулаб тушди. Jakarta Post газетасининг ҳодиса бўйича хабарида айтилишича, ҳалокат оролдаги халқаро аэропортдан унчалик узоқ бўлмаган ҳудудда содир бўлган.

Маълум бўлишича, 500 метр баландликда двигатели ишламай қолиши туфайли вертолёт ҳалокатли қўнишни амалга оширишга мажбур бўлган. Жароҳатланганлар 4 киши – Буюк Британия, Германия ва чилилик сайёҳлар, шунингдек, вертолёт учувчиси шифохонага ётқизилган.

ЎзА
2 008