ЎзА Ўзбек

17.08.2019 Чоп этиш версияси

Индонезия Президенти пойтахтни кўчиришни таклиф қилди

Индонезия Президенти пойтахтни кўчиришни таклиф қилди

Индонезия Президенти Жоко Видодо мамлакат пойтахтини Жакартадан Калимантан оролига кўчирилишини сўраб парламентга мурожаат қилган.

Бу ҳақда “CNN Indonesia” маълумот беради. “Мен сизлардан пойтахтни Калимантанга кўчиришга рухсат беришингизни сўрайман”, деди Видодо Миллий маслаҳат конгресси палаталаридан бирида, мамлакат мустақиллигининг 74 йиллигига бағишланган чиқиши чоғида. Жакарта эса мамлакатнинг тадбиркорлик, молиявий ва савдо маркази бўлиб қолиши режалаштирилмоқда.

3 574
ЎзА