ЎзА Ўзбек

22.02.2019 15:17:54 Чоп этиш версияси

Ҳиндистонда йирик ЙТҲ : етти киши ҳаётдан кўз юмди, жароҳатланганлар 50 га яқин


Ҳиндистон шимолий штати Уттар-Прадешда автобус билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида етти киши ҳалок бўлди, жароҳатланганлар 50 га яқин, улардан 12 нафари оғир аҳволда, дейилади маҳаллий полиция ахборотида. 

Маълум бўлишича, ҳалокат кеча содир бўлган. Бахтсиз ҳодиса олдидан трассада қувур ортилган юк машинаси ЙҲТга учрайди. Йўл хизматчилари трассада сочилиб кетган қувурларни тезкор йиғиштиришга улгурмайди. Дастлабки тахминларга кўра, бу фожиага сабаб бўлган. 

“60 нафар йўловчиси бўлган автобус Деҳлидан Бихарга йўл олган бўлган. Ҳодисада оғир жароҳат олган 12 йўловчи Лакхнау шаҳридаги травматология марказига етказилган” деган штат ҳуқуқ-тартибот органлари вакили Винод Мишра. Унинг сўзларини “Hindustan Times“ газетаси келтиради. Нашрнинг ёзишича, ҳалок бўлганлар орасида 2 нафар вояга етмаган йўловчи бор.