ЎзА Ўзбек

25.08.2018 14:13 Чоп этиш версияси

Ҳиндистонда сув тошқини оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда сув тошқини оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сўнгги икки кунда 12 киши ҳалок бўлди. 

Бу ҳақда Анадолу ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Кучли сел автомобилни издан чиқариши туфайли бир оиланинг ўзидан 4 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Айни пайтда кучли ёмғир Ҳиндистоннинг 21 штатини қамраб олган. Метеорология хизматининг маълум қилишича, бу каби тошқинлар яна бир неча кун давом этади.

Маълумот ўрнида, уч ойдан буён давом этаётган муссон ёмғирлари мамлакатнинг Жануби-ғарбида жойлашган Керала штатида 400 дан зиёд инсоннинг умрига зомин бўлган.

Дилобар Маматова, ЎзА
4 411