ЎзА Ўзбек

17.09.2020 Чоп этиш версияси

Ҳиндистонда рекорд даражада коронавирус ҳолати қайд этилди

Ҳиндистонда рекорд даражада коронавирус ҳолати қайд этилди

Ҳиндистонлик тиббиёт ходимлари ўтган сутка давомида 97,8 минг коронавирус билан боғлиқ ҳолатни аниқлашди. Бу коронавирус пандемияси даврида мамлакатда бир кунда энг кўп бемор ҳисобга олинган воқеадир. Бу ҳақда Ҳиндистон соғлиқни сақлаш ва оилавий фаровонлик вазирлиги гувоҳлик берган. 

Ҳиндистон айни пайт коронавирусга учраган фуқаролар сонига нисбатан дунёда иккинчи ўринда боряпти. Вазирлик тақдим этган сўнгги маълумотларга қараганда, мамлакатда 5,11 миллиондан зиёд киши ушбу касалликка дучор бўлган. 

Қайд этилишича, охирги сутка мобайнида 1,13 миллион ҳиндистонлик таҳлилдан ўтказилган. Хасталикни енгиб ўтган 82,7 минг кишининг тести мусбат натижа берган. Коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони 4 миллионни ташкил этмоқда. 

Шифохоналарда 1 миллиондан ортиқ бемор даволаняпти. Бу кўрсаткич бир сутка ичида 14 мингга ошди. Мазкур вирусдан ҳалок бўлганлар рўйхатида қайд этилганлар 83 мингдан ошиб кетди. Кечанинг ўзида 1132 киши ҳаётдан кўз юмди. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ер юзи бўйлаб жами 29,1 миллион инсон COVID-19 билан зарарланган. Хасталик қурбонлари сони 926 мингдан зиёдни ташкил этмоқда.

2 174
ЎзА