ЎзА Ўзбек

03.07.2018 10:50 Чоп этиш версияси

Ҳиндистонда кучли жала кўприкни қулатди

Ҳиндистонда кучли жала кўприкни қулатди
Мумбай мегаполисида пиёдалар ўтувчи кўприк қулаб тушди. 

Маҳаллий полиция маҳкамаси маълумотларига асосланиб, бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

Маълум бўлишича кўприк ёғингарчиликдан қолган кўлмакни кўтара олмаган ва темир йўлга устига қулаб тушган. Талафот оқибатида икки киши жабр кўрган, темир йўлга ҳам жиддий зарар етган, поездлар ҳаракати вақтинчалик тўхтаб қолган.

Ҳозирда воқеа жойида қутқарув гуруҳи иш олиб бориб, вайрона тагида қолиб кетганларни изламоқда.

Ҳиндистон ҳукумати ҳам Мумбайда содир бўлган ушбу фавқулодда ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 746