Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

05.09.2018 12:05 Чоп этиш версияси

Йўл транспорт ҳодисасида 9 киши ҳалок бўлди

Йўл транспорт ҳодисасида 9 киши ҳалок бўлди

Шимолий Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Алигарх шаҳри яқинида автобус билан содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳати олди. Бу ҳақда РИА тарқатган маълумотга асосланиб Trend az хабар бермоқда.

"Hindustan Times" нашрининг қайт этишича, бахтсиз ҳодиса шаҳарнинг Агра автомобиль йўлида, Алигарх-Фирозобод йўналиши бўйича ҳаракатланаётган автобус ва штатнинг ғарбий қисмидаги шаҳардан йўлга чиққан микроавтобус тўқнашиши оқибатида юз берган.

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, микроавтобус ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиб, хусусий автобусга урилиши бахтсиз ҳодисанинг асосий сабаби сифатида баҳоланмоқда.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА