ЎзА Ўзбек

20.09.2019 Чоп этиш версияси

Ҳиндистон ва АҚШ ўртасида савдо битими имзоланмайди

Ҳиндистон ва АҚШ ўртасида савдо битими имзоланмайди

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, мамлакат бош вазири Нарендра Моди ва АҚШ Президенти Дональд Трамп учрашувида икки ёқлама савдо битими имзоланмайди.

Ҳиндистон ҳукумати вакили ҳали бунгача қилинадиган ишлар борлигини айтган. “Регнум” агентлиги маълумотида унинг “Биз ҳали бу босқичгача етганимиз йўқ”, деб таъкидлагани иқтибос қилинган. Маълумот учун, аввалроқ Моди ва Трамп 22 сентябрь куни Хьюстонда учрашиши, мазкур учрашув Исломобод томонидан ҳам қизиқиш билан кузатилиши маълум қилинганди.

1 776
ЎзА