ЎзА Ўзбек

26.09.2019 Чоп этиш версияси

Ҳиндистон терроризмга қарши курашда ҳал қилувчи қадамлар ташлашни таклиф қилмоқда

Ҳиндистон терроризмга қарши курашда ҳал қилувчи қадамлар ташлашни таклиф қилмоқда

Ҳиндистон глобал терроризмга қарши кураш тушунчаси аниқ белгиланиши, террористларни молиялаштираётган ва уларга бошпана бераётган давлатларни жавобгарликка тортиш бўйича ҳал қилувчи қарорлар қабул қилишни таклиф қилмоқда. 

Бу ҳақда Ҳиндистон давлат ташқи ишлар вазири В.Муралидхаран БМТ Хавфсизлик Кенгаши музокаралари чоғида маълум қилди, дейилади "The Times of India" сайтида.

В.Муралидхаран, шунингдек, ўз чиқишида халқаро ҳамжамиятни халқаро терроризм бўйича кенг қамровли конвенцияни кечиктирмасдан қабул қилишга чақирган.

2222222.png

Вазирнинг қайд этишича, бугунги кунда хавфсизликка таҳдид жисмоний ёки сиёсий чегаралар билан боғлиқ эмас. Балки, терроризм, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси, трансмиллий жиноятчилик, янги технологияларнинг хавфсизликка таъсири – глобал муаммолардир.

4 209
ЎзА