ЎзА Ўзбек

14.08.2018 12:26 Чоп этиш версияси

Ҳиндистон Хитой компаниясининг таклифига эътироз билдирмоқда

Ҳиндистон Хитой компаниясининг таклифига эътироз билдирмоқда

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, мамлакат ҳукумати Хитой компаниясининг ҳинд рупиясини босиб чиқиш ҳақидаги таклифига жиддий эътироз билдирмоқда.

“Тhe South China Morning Post” (Жанубий Хитой тонгги газетаси) Хитой компанияси шартнома асосида халқаро валюталарни, жумладан, Ҳиндистон рупиясини ҳам босиб чиқариши ҳақида хабар берган. Ушбу хабар глобал ахборот тармоқларида яшин тезлигида тарқалди ҳамда бу фаолият дунё халқларининг миллий хавфсизлигига жиддий зиён етказиши мумкин, деган баҳсларга сабаб бўлди.

Ҳиндистон расмийларининг маълумотига кўра, мамлакатда барча валюталар тўртта юқори технологияли ускуналарда босиб чиқарилади. Бу фаолият юзасидан ҳукумат ҳеч қандай ташқи ёрдамга муҳтож эмас.

З.Мирзабоева, ЎзА
5 650