ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

Импичментдан сўнг нима бўлиши мумкин: ким, қаерда, қачон?

Импичментдан сўнг нима бўлиши мумкин: ким, қаерда, қачон?

Политолог Роберт Патнем бундан ўттиз йил муқаддам “икки даражадаги тўқнашув” назариясини олға сурган эди, бу ташқи ва ички даражалар. Унга кўра, халқаро миқёсда бирор бир келишувларга эришишга, ўша келишувга эришмоқчи бўлган давлатнинг ички муаммолари тўсқинлик қилиши мумкин.

Зеленский билан бўлган воқеалар фонида Доналд Трамп маъмурияти ушбу даражаларнинг ҳеч бирида бирон бир натижага эришиши шубҳали, гарчи бу дипломатик эҳтиёжлар учун юқори даражадаги махфийлик талаб этилиши ҳақиқат бўлса-да, бу махфийлик йўқолди.

Бу нафақат импичмент эҳтимолини, балки президент Трамп томонидан олиб борилган соядаги ташқи сиёсат АҚШга ишончни пасайишини англатар эди.

Ёдингизда бўлса, давом этаётган шикоятларнинг марказий айблови, бу – Трамп томонидан Украина президенти Владимир Зеленскийга, сиёсий рақиби Жо Байден ва унинг ўғлини тергов қилиш учун босим ўтказиш ҳодисаси эди.

Импичмент – Трампнинг ўз мавқеидан, ташқи сиёсатдан, мамлакат манфаати учун эмас, балки ўз манфаати учун сиёсий фойда олиш йўлида конституциявий мажбуриятларига зид равишда фойдаланганлиги ортидан келиб чиқмоқда. Бу эса таниқли сиёсатчи Тип ОʼНилнинг “барча сиёсат маҳаллий характерга эга“, деган машҳур даъвосини йўққа чиқариши мумкин бўлган вазият.

ТРАМПНИНГ МУАММОЛАРИ

Шуниси аниқки, Трамп иттифоқчиларга эҳтиёж сезмайди, гарчи Қўшма Штатлар жуда кўп соҳаларда кучли бўлишига қарамай, дипломатик, технологик ва ҳарбий муаммоларни еча олмаяпти.

Унинг Зеленский билан бўлган суҳбати европаликларни, хусусан, Ангела Меркел ва Эммануэл Макронни Украинага ёрдам беришларининг самарасизлиги ҳақидаги даъволар билан ғалати аҳволга солиб қўйди. Трампнинг Пекин томонидан рад этилган Байденни текшириш бўйича Хитойга қилган илтимослари ҳам Осиё гигантига қарши олиб борилаётган сиёсатнинг жиддийлигини пасайтирмоқда.

Трамп бу босим остида қандай ташқи сиёсат олиб боради? Хаотик сиёсат олиб борилаётган ҳозирги пайтда бу унга катта муваффақият келтиргани йўқ.

Шимолий Кореяга ёндашув ҳали ўз мевасини бермади ёки қисқа муддатда ундан ҳосил олиш мумкин эмас. Хитой билан савдо сиёсати қайта кўриб чиқилмоқда, бу ҳамма ютқазиши мумкин бўлган урушнинг сабаби, дунё ва АҚШ иқтисодиёти ёмон дамларни бошидан кечираётганлигидан бўлиши мумкин.

Эришилган сулҳ эса шундан далолат бермоқда. Европадаги тарифлар Кўҳна Қитъа билан узоқлашишга ёрдам бермоқда. Трампнинг Яқин Шарқдаги сиёсати эса Сурияда курд муаммосининг нотекис бошқарилиши билан бир қаторда, Обама маъмуриятидан мерос бўлиб ўтган масалаларга ҳам таъсир қилади.

“Чиқиш вақти келди“ ва “ вазиятни бошқалар ҳал қилишади“, деб эълон қилиш Туркияни ИШИДга қарши курашда АҚШнинг энг яхши иттифоқчилари бўлган курдларга қарши қўзғатди. Венесуэла ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Эронга қарши туриб, бу мамлакатнинг ядро қуроли билан таъминланишига тўсқинлик қилиб турган келишувдан чиққанидан сўнг, Трамп АҚШнинг ҳарбий куч ишлатишига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлди (гарчи у бундан фойдаланган бўлса ҳам).

Афтидан у европаликларни ядровий масалаларга қўшимча равишда минтақавий барқарорлик ва терроризмга қарши курашни давом эттирадиган янги битимни қидиришда, уни қўллаб-қувватлашга кўндирган.

Форс кўрфазидаги иккита нефть танкерига ва Саудиянинг стратегик нефтни қайта ишлаш заводларига ракета ва дронлар ёрдамида қилинган ҳужумлардан олдин ҳам Трамп ҳарбий йўлдан қочган эди.

Албатта, унинг ташқи сиёсатини тушуниш учун, аввало уни бошқарадиган асосий манфаатлар унинг ўзига тегишли эканлигини, яъни қайта сайланиш арафасида сайловчиларга ёқиш йўли эканлигини тушунишимиз керак. Шу нуқтаи назардан импичмент ташаббуси янада кутилмаган бурилишларга олиб келиши мумкин.

Трамп дунёни ўзгартириш ва демократияни экспорт қилиш учун куч ишлатувчи неоконсерватор эмас. У Жон Болтонни миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимига таклиф қилди. У на консерватив ва на изоляционист эди. Аммо Давлат департаментининг кадрлари, бюджети, сиёсий вазнини камайтирди ва разведка хизматларини танқид қилди.

Трампнинг сиёсати АҚШда ва маълум бир минтақаларда глобал барқарорликни сақлашга ҳисса қўша олмайдиган даражада тугаши мумкин.

Трамп машҳур сиёсатчи Жозеф Боррелл айтганидек, “куч тилидан фойдаланишни ўрганиши керак“ бўлган Европани балки айни шу сиёсат билан уйғотаётган бўлиши мумкин. Аммо қобилиятсиз ва бирликсиз тилнинг ўзи етарли эмас. Фақатгина Европанинг ўзи ҳам бунга эриша олмайди.

ИМПИЧМЕНТ

Яқин вақтгача ушбу жараённи бошлаш имконияти жуда оз эди. Ўрта муддатли сайловлардан кейин қуйи палатада Демократик партиянинг ғалабаси сабабли Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси айримларнинг интиқом истаклари ва сайловларни амалга ошириш учун берилган мандат ўртасидаги мувозанатни топишга ҳаракат қилди.

Унинг асосий қўрқуви шундан иборат эдики, Трамп маъмуриятининг оддий муаммоларини гапириб, у 2020 йилги президентлик сайловларида мустақил ёки аниқ бўлмаган сайловчиларни республикачилар томон йўналтириши мумкин эди.

Эҳтиёткорлик билан Пелоси Вакиллар Палатасига президентлик ва қонунчилик кун тартибини назорат қилиш, истеблишментга яқин бўлган демократик вакиллар ва либераллар билан иш олиб бориш ролини қайтадан бошлади.

Биринчиси, инфратузилма, дори-дармон нархлари, жиноий тизимни ислоҳ қилиш, иммиграция ва ҳатто Республикачилар билан Хитойга қарши сиёсат тўғрисида гапиришни афзал кўради; иккинчиси, президентга қарши импичментни талаб қилди ва Трамп оиласининг, Саудия Арабистони ва Россия билан боғлиқ молиявий масалалар бўйича тергов комиссияларини қўллаб-қувватламоқда.

Барча демократлар Трампни импичментга тортиш учун етарли сабаб бор деб билишади, Пелоси эса бир вақтлар Трампни қамоқда кўришни исташини айтган. Бошида ғолиб чиқмайдиган сиёсий судни бошлаш маъносиз эди ва бу уларнинг ўзларига қарши акс таъсир бериши, масалан, президент қурбонга айланиб, мухолифатни бошқарувга йўл қўймасликда айблаши мумкин эди.

Ненси Пелоси, шунингдек, импичмент фуқароларнинг қўллаб-қувватлашини талаб қилишини айтган. “Жамоатчилик кайфияти, бу –ҳамма нарса“, деб одатда у Линколндан иқтибос келтиради.

Ҳозир эса жамоатчилик чарчаган. Доналд Трамп Мюллер ҳисоботидан кейин америкаликлардан бутунлай оқланиш олмаган бўлса ҳам, уларнинг фақатгина 37% импичментни қўллаб-қувватлаган, 59% қарши бўлган, шу жумладан, демократларнинг 1/4 қисми ва Мустақилларнинг 2/3 қисми қарши чиққан эди.

Бироқ Трамп Европа сафаридан қайтганидан кейин у янги ҳужумга дуч келди, 60 нафар қонунчи демократ ва битта республикачи унга қарши сиёсий процесс бошланишини талаб қилишди. Аммо ҳозир бошланган импичмент жараёни Трампни президентликдан истеъфога чиқара олмайди деб ҳисоблайман.

Агар импичмент Трампнинг Оқ уйдан чиқишини англатмаса ва аксарият америкаликлар томонидан қўллаб-қувватланмаса, нега энди уни бошлаш керак эди?

Мюллер кўплаб демократлар истаган оммавий томошанинг олдини олиш учун ўз ҳисоботидан воз кечди ва албатта бунда уларни айблаш мумкин эмас.

Қуйи палатада кўпчилик бўлишига қарамай, улар президентга яқин кишиларни Конгрессда гувоҳлик беришга ёки Трампнинг энг сўнгги солиқ декларациясини эълон қилишга қодир эмаслар.

Бундан ташқари, улар қўрқади, терговни тўхтатади ёки мамлакат инфратузилмасини тузатиш режасини унутишади.

Доналд Трампга қарши чиқиш, импичментни қўллаб-қувватлайдиганлар учун 2020 йилдаги сайловларда ғалаба қозонишни англатади. Улар учун ҳозир сиёсий жиҳатдан қандай позиция танлаш, (агарда демократлар сайловда ғалаба қозонган тақдирда) келажакдаги позицияларида акс этиши мумкин.

Ўзгармас иқтисод ва ҳеч қандай катта инқирозга дуч келмаган ташқи сиёсат билан импичмент тарафдорлари назаримда жанжалларни янада кучайтиришни ва уларнинг салбий таъсирини кутишмоқчи, масалан, учинчи сиёсий шаклланишнинг пайдо бўлишини.

Кўпчилик АҚШнинг собиқ президенти Ричард Никсон унга қарши сиёсий жараёнлар бошланишидан олдин 67% аҳоли томонидан қўллаб-қувватланганини билса керак (Трампда бу 43%), аммо жанжалларнинг оммавий тарқалиши унинг индексини 25% га туширишга олиб келган эди...

САЙЛОВЧИЛАР УЧУН ЧИГАЛ ВАЗИЯТ

Доналд Трампга қарши барча маълумотлар биргаликда, яхлит ва ошкора тарзда тақдим этилиши керак. Чунки бугунги кунда ҳамма нарса чигаллашиб кетган: бу ерда сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунларнинг бузилиши, Конституция моддаларининг бузилиши, бир томондан ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, иккинчи томондан адолатга тўсқинлик қилиш, махсус прокурор Мюллер бир нарсани айтиб, АҚШ бош прокурори Барр бошқасини талқин қилмоқда.

Ҳамма нарса тарқоқ кетаётган бир пайтда бўлаётган жанжаллар ва Трамп ўзининг имтиёзли президентлик мавқеини қандай сақлаётгани ҳақида АҚШ фуқароларида ҳақиқий миллий хабардорлик йўқ.

Импичмент ҳамма нарсани ўз ўрнига қўяди: расмий терговлар бир жойда –Қуйи палатада, аниқ айбловлар – Сенатда. Агар бу усул шу тарзда амалга оширилса, Доналд Трампга қарши иш бошқа усулларга қараганда анча кучлироқ ва аниқроқ бўлар эди ва бу Демократларни кейинги президентлик сайловларида ғалаба қозонишга олиб келиши мумкин. Шу сабабли улар Вакиллар Палатаси президентига босим ўтказмоқдалар.

ИМПИЧМЕНТДАН СЎНГ НИМА БЎЛИШИ МУМКИН?

Ҳеч нарса ёки ҳамма нарса. Бир пайтлар президент Билл Клинтон сингари Трамп ўзини “жодугарлар ови”нинг нишони сифатида тақдим этади, айбловларни рад этади ва терговни обрўсизлантиради.

У Клинтон сиёсий судга тортилганида, унинг машҳурлиги ошганида, демократлар ўртада кутилганидан кўпроқ ўринларни эгаллаганини ва Вакиллар палатаси спикери, республикачи Нют Гингрич Конгрессни тарк этганини билади.


Нурбек Алимов,

Халқаро муносабатлар бўйича эксперт


8 294
ЎзА