ЎзА Ўзбек

15.04.2019 19:36 Чоп этиш версияси

Иккинчи жаҳон урушидан қолган бомба портлатилди

Иккинчи жаҳон урушидан қолган бомба портлатилди

Германиянинг Франкфурт шаҳрида иккинчи жаҳон урушидан қолган бомба портлатилди. 

Майн дарёси тубида бомба топилгандан сўнг аввал ён-атрофдаги уйлардан 600 киши эвакуация қилинди. Сўнгра мутахассислар бомбани портлатишга киришдилар. Режага кўра портлаш якшанба куни, сув тагида амалга оширилди. 

Полиция томонидан хабар қилинишича, бомба энди шаҳарга хавф солмайди. Ундан ҳеч нарса қолмаган. Бу бомба иккинчи жаҳон уруши вақтида Америка ҳарбийлари томонидан ташланган бўлиб, ўша вақтда портламай қолган.

ЎзА
2 818