ЎзА Ўзбек

10.01.2019 Чоп этиш версияси

Икки минг нафар этник қозоқ Шинжонни тарк этади

Икки минг нафар этник қозоқ Шинжонни тарк этади

Қозоғистон расмийларининг маълум қилишларича, Пекин икки мингдан ортиқ этник қозоққа Хитой фуқаролигидан чиқиб, Хитойнинг Шинжон минтақасини тарк этишга рухсат берди, дея хабар беради ”Associated Press” агентлиги. 

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотида ўтган ойда Қозоғистон матбуотида тарқатилган хабарларни тасдиқлади. ОАВда тарқатилган хабарда Пекин икки мингдан ортиқ этник қозоқни Хитойдан чиқиб кетишига розилик бергани таъкидланган эди.

ТИВ баёнотида таъкидланишича, улар Қозоғистонга келишлари билан Қозоғистон фуқаролигини олиш борасида мурожаат қилишлари ёки мамлакатда яшашлари масаласида ҳужжатларни расмийлаштиришлари мумкин.​​

2 518
ЎзА