ЎзА Ўзбек

21.09.2018 Чоп этиш версияси

Икки дипломли бўлишнинг қандай талаблари бор?

Икки дипломли бўлишнинг қандай талаблари бор?

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Россия Федерациясининг Москва давлат лингвистика университетлари ўртасида рус тили йўналиши бўйича икки дипломлиликка ўтиш юзасидан икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

photo5271912570627926370.jpg

Бир гуруҳ хорижлик мутахассислар билан ўтказилган расмий учрашувдан кўзланган асосий мақсад ўзаро ҳамкорликда мамлакатимизда рус тилини ўрганишни янада ривожлантириш, малакали рус тили мутахассисларини тайёрлаш сифатини оширишдан иборат.

Дастурда иштирок этиш истагидаги талабалар МДЛУ талаблари асосида имтиҳон топширади. Номзодлар рус тилини B2 ва инглиз тилини B1 даражада ўзлаштирган бўлиши лозим. Ушбу Қўшма дастурни муваффақиятли якунлаган битирувчилар ҳар иккала университетнинг қўшма дипломига эга бўлишади.

4 133
Инобат Аҳатова, ЎзА​​