ЎзА Ўзбек

22.01.2018 20:29:21 Чоп этиш версияси

Иқлимшунослар хулосаси: сўнгги уч йилдаги иссиқ об-ҳаво 1880 йилдан буён кузатилмаган

Айниқса, 2016 йилда Ердаги ҳаво ҳарорати рекорд даражага чиқиб (кишилик тарихининг саноатлашиш давригача бўлган йиллардаги ҳаво ҳарорати билан солиштирганда 1,2 даража юқори) рекорд ўрнатди. 2015 йилда эса 1,1 даража юқори бўлган.

Бутунжаҳон метеорология ташкилоти таҳлилларига асосланиб ТАСС бу ҳақда хабар тарқатди.

2017 йилда кузатилган ҳаво ҳароратини 1981-2010 йиллар (бу вақт оралиғидаги ўртача ҳаво ҳарорати 14,3 даража илиқ бўлган) билан солиштирганда кўрсаткич 0,46 даражага ошганини билиш мумкин.

Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг 2017 йилнинг иқлим ҳолати бўйича тадқиқоти шу йилнинг март ойида тўлиқ чоп этилади.