ЎзА Ўзбек

12.12.2017 10:10 Чоп этиш версияси

Иқлим саммити иқлим ўзгаришларига қарши кураш чораларини янада аниқлаштириш имконини беради

Жаҳон матбуотида, хусусан, “Agence France-Presse (AFP)” нашрида Иқлим саммити олдидан турли идора ва ташкилот вакилларининг фикрлари эълон қилинди.

Жаҳон Банки президенти Жим Ёнг Кимнинг таъкидлашича, Иқлим саммити (Франция пойтахти Париж шаҳри) иқлим ўзгаришларига қарши кураш чораларини янада аниқлаштириш имконини беради.

“Иқлим ўзгаришларига қарши кураш мақсадида қабул қилинадиган чора-тадбирларни молиялаштириш масалаларига бағишланган бу саммит бошқаларидан фарқ қилади. Бу шунчаки юқори даражадаги сиёсий учрашув эмас, у одатда учрашмайдиган шахсларни бир жойга жам қилиш имконини беради”, дея таъкидлаган Жим Ёнг Ким.

Франция ташаббуси (БМТ ва Жаҳон Банки ҳамкорлигида) ташкил этилаётган ушбу саммитда қарийб тўрт минг иштирокчи ҳамда саккиз юзга яқин ташкилотлар, давлат ва нодавлат идоралар вакиллари иштирок этади.

Зебинисо Рўзиева тайёрлади.

ЎзА
9 489