Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.06.2018 12:15 Чоп этиш версияси

Гватемаладаги Фуэго вулқони “пинакка кета бошлади”

Гватемаладаги Фуэго вулқони “пинакка кета бошлади”
Гватемала табиий офат оқибатларини бартараф этиш миллий хизматининг Твиттердаги саҳифасида қайд этилишича, 16 ярим соат олдин ҳаракатга тушган Фуэго вулқони секин-аста ҳаракатдан тўхтамоқда. Кул денгиз сатҳидан 4,5 минг метр баландликкача отилаётир. Паст даражадаги портлашлар содир бўлиб турибди. 

Аввалроқ, ОАВ томонидан Фуэго вулқони отилиши сабаб 3 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилингани, табиий офатда ҳалок бўлганлар сони 25 тага етиб, жабрланганлар 300 нафарга яқин эканлиги хабар берилган эди. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
2 554