ЎзА Ўзбек

04.03.2019 16:54:12 Чоп этиш версияси

Гуайдо Венесуэлага қайтса ҳибсга олиниши мумкин

Венесуэлалик мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо, мамлакат Олий суди томонидан белгиланган унга нисбатан чет элга чиқиш бўйича тақиқларни эътиборсиз қолдирган.

Гуайдо Олий суд қарорига зид равишда 23 февраль куни Венесуэлани яширинча тарк этган ва Колумбияга ташриф буюрган. Ташрифдан кўзланган мақсад мамлакатда кузатилаётган озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари этишмовчилигини бартараф этиш ва ҳамкор давлатлар томонидан юборилаётган инсонпарварлик ёрдамларини Венесуэлага етказиш бўйича аниқ режаларни амалга ошириш бўлган.

Венесуэла президенти Николас Мадуро Хуан Гуайдони мамлакат қонунларини бузганликда айблаб уни уйга қайтиши биланоқ ҳибсга олишларини буюрган.

Ушбу ҳаракатларга нисбатан Гуайдо «бу уларнинг сўнги хатоси бўлади», дея кескин фикр билдирган ўзининг твиттер саҳифасида.