ЎзА Ўзбек

14.02.2019 12:08 Чоп этиш версияси

Гуайдо тарафдорлари Венесуэланинг АҚШдаги элчихонаси ҳисобларини қўлга киритди

Гуайдо тарафдорлари Венесуэланинг АҚШдаги элчихонаси ҳисобларини қўлга киритди

Ўзини вақтинча Президент деб эълон қилган Венесуэла оппозицияси раҳбари Хуан Гуайдо тарафдорлари мамлакатнинг АҚШдаги элчихонаси ҳисоб рақамларини қўлга киритган, деб хабар бермоқда ТАСС Reuters агентлиги манбасига таяниб.

Венесуэла оппозицияси вакиллари "Бизга ҳисоблар ҳақида маълумот беришди", деган. Уларнинг айтишича Гуайдо тарафдорлари ҳисоб рақамидан фойдаланиш "имкониятига эга" бўлишига қарамай, "барча ҳолатларни эътиборга олган ҳолда, фавқулодда консерватив йўл тутишган». Оппозиция вакиллари ҳисоб рақамидаги маблағлардан фойдалана олишлари мумкинлигини айтиб, бунинг учун Венесуэла қонунчилигидан рухсат олиш зарурлигини таъкидлашган.

Январь ойи охирида давлат департаменти, Америка Гуайдога Нью-Йорк Федерал захира банки ва бошқа бир қатор АҚШ банклари ҳисобида сақланаётган Венесуэла ҳукумати ва марказий банкининг бир қанча активларини назоратга олишда ёрдам берганини маълум қилган эди. ​​

ЎзА
2 040