ЎзА Ўзбек

07.02.2020 Чоп этиш версияси

Грузия адлия вазири: "АҚШ-Грузия ҳамкорлигига бир неча конгрессменнинг ташаббуси рахна сололмайди"

Грузия адлия вазири: "АҚШ-Грузия ҳамкорлигига бир неча конгрессменнинг ташаббуси рахна сололмайди"

АҚШнинг Грузия билан стратегик ҳамкорлигига бир неча конгрессменнинг ташаббуси рахна сололмайди, деди Грузия адлия вазири Тея Цулукиани.

Унинг сўзлари “Интерпресс Ньюс” хабарида қайд этилган. У АҚШ ва Грузия бир неча йиллардан буён турли соҳаларда ҳамкорлик қилиб келаётганига алоҳида урғу берган.
Аввалроқ, АҚШ Конгресси ва Сенатининг бир неча аъзоси Грузия бош вазири Георгий Гаҳарияга мактуб йўллаб, унда мамлакатнинг ички сиёсатига эътироз билдирган ва АҚШ тез орада Грузия билан стратегик ҳамкорликдан воз кечиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.



2 398
ЎзА